Фото: Дубай шаҳзодаси бир ой ичида иккинчи марта Ўзбекистонга келди

Дубай амирлигининг валиаҳди Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум октябрь ойида иккинчи марта Ўзбекистонга келди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Telegram/Zed News

Telegram’даги AviaSpotter каналининг маълум қилишича, Дубай ҳукуматига хизмат кўрсатувчи Dubai Royal Air Wing самолёти 31 октябрь, пайшанба куни Тошкентга қўнган.

Фото: Instagram/faz3

Шайх Ҳамданнинг Instagram’га юклаган суратларига кўра, у Tashkent City ҳудудидаги Hilton меҳмонхонасига жойлашиб, пайшанба куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашган.

Фото: Instagram/faz3

Шаҳзода, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев оиласи вакилларининг ҳам меҳмони бўлган.

Дубай тахти вориси октябрь ойи ўрталарида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, Навоий шаҳридан қарийб 50 километр узоқликдаги чўл ҳудудида лочинлар билан ов қилган эди.

Фото: Instagram/faz3

Бу ҳудудда 300 гектар майдонни эгаллаган «Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази» жойлашган.