Фотогалерея: Лотин Америкасида Ўликлар куни нишонланмоқда
Дунёда бир-биридан ғалати байрамлар ва фестиваллар кўп. Ана шундай фестиваллардан бири Лотин Америкаси мамлакатлари ва АҚШнинг испанзабон жанубий штатларида ўтказиладиган Ўликлар куни (El Día de Muertos) фестивалидир. Бу фестиваль икки кун – 1–2 ноябрь кунлари ўтказилади. Фестиваль тарихи 2500–3000 йилга бориб тақалади деб ҳисобланади — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
2003 йилда ЮНЕСКО ушбу байрам-фестивални «Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхати»га киритган.
Фестиваль бўлиб ўтадиган кунларда Лотин Америкаси мамлакатлари ва АҚШда одамлар инсон скелети тасвири туширилган кийимларни кийиб, бош суяги тасвири туширилган ниқобларни тақиб ёки юзларини бош суяк тасвирига ўхшатиб бўяб олиб, катта-катта карнавалларни ўтказади. Ҳар йили Мексика ва Лотин Америкасининг яна бир қатор мамлакатларига фестивални томоша қилиш, унда иштирок этиш мақсадида дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб сайёҳлар келади. Ўликлар куни аллақачон машҳур маданий феноменга ва туристик брендга айланган бўлиб, Лотин Америкаси мамлакатларига миллионлаб доллар пул келтиради.
«Дарё» бу йилги фестивалдан фотогалерея тақдим этади.

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: АП

Фото: Google Photos