Кувайтда одам савдоси билан шуғулланувчилар Google ва Apple иловаларига, Instagram’га чўрилик билан шуғулланадиган аёллар сотилиши ҳақидаги эълонлар жойлаштиргани аниқланди. Ҳукумат эса ушбу эълонларни ўчириб ташлашни буюрди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради . Бу борадаги маълумотлар BBC суриштирувида аниқланди деб хабар берди «Интерфакс».

Қулфурушлар Instagram’да эълонлари тез оммалашиши учун maids for sale («хизматкорлар чегирма билан сотилади» мазмунида) хештегидан фойдаланган.

Фото: BBC

BBC суриштируви эълон қилингач Кувайт ҳукумати қулфурушлардан аккаунтларни ўчириб ташлашни талаб қилди ва улар одам савдоси билан бошқа шуғулланмаслик ҳақида қонуний тилхат ёзди.

Мавзуга доир: Қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Ўз навбатида ижтимоий тармоқ вакиллари қуллар савдосига таалуқли барча эълонларнинг Instagram’дан ҳам Facebook’дан ўчириб ташланганини маълум қилган. Компания келажакда ҳам бу каби салбий ҳолатларга қарши курашишга ваъда берди.

Мавзуга доир: АҚШда 16 нафар денгизчи одам савдоси ва гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб қўлга олинди

Кувайт меҳнат ресурслари бошқармаси бошлиғи Муборак ал-Азимий BBC материалида фош этилган 16 ёшли гвинеялик қизни пуллаган полициячи ва қулфуруш аёл иши юзасидан тергов бошланганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра терговдан кейин айбдорлар ҳибсга олиниши ёки одам савдоси қурбони бўлган қизга етказилган маънавий зарар учун компенсация тўлаб бериши мумкин.

Кун иқтибоси, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар, тонгги ва кечки дайжестлар — Telegram’да!

От qwert.uz