Буюк Британиянинг Чешир графлигида яшовчи олти ёшли Ҳолли Морган марҳум отасига хат ёзиб, уни туғилган куни билан табриклади ва ғайритабиий жавоб олди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: Daily Mail

Қизалоқнинг отаси ўтган йили вафот этган ва Ҳоллининг ушбу ҳолатга кўникиши қийин кечган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Октябрда марҳум отаси 47 ёшни қарши олиши лозим эди. Қизча дадасини табрикламоқчи бўлди ва табрикномани почта орқали жўнатишга қарор қилди. Конвертдаги манзил деган жойга «Осмондаги дадамга» деб ёзиб қўйди.

Орадан бир неча кун ўтгач, Морганлар оиласи почта қутисидан Ҳоллининг номига келган мактуб олди. Хатда табрикноманинг юлдузлар, фазо объектлари ёнидан учиб ўтиб, унинг отасига етказилгани ёзилганди.

Қизнинг онаси почта ходимларига ушбу жавоб хати учун миннатдорчилик билдирди ва қизининг ушбу мактубни ўқиган вақтида жуда хурсанд бўлганлигини таъкидлади.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

От qwert.uz