Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султон шаҳрида юз берган электр тармоғидаги авария ва шаҳарнинг маълум қисмида, жумладан президент қароргоҳи, парламентинг икки палатаси ва ҳукумат уйи биноларида чироқнинг ўчиб қолгани юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда Тўқаевнинг матбуот котиби Берик Курмангали маълумотига асосланиб «Интерфакс» хабар қилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Фото: РБК
Махсус комиссияга бош вазир ўринбосари Роман Скляр раислик қилади.
«Суриштирув ишларини тўғри ташкиллаштириш, айбдорларни топиш ва вазият тақозо этса ушбу иш юзасидан тегишли чора кўришни ҳуқуқ-тартибот органларига топшириш лозим», — дея Қозоғистон президентининг сўзларини келтирган унинг матбуот котиби.
Тўқаев бундай ҳолат келажакда такрорланмаслиги бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни ҳам талаб қилган.
Фото: Sputnik
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
Фото: Instagram
10 ноябрь, якшанба куни Нур-Султон шаҳрининг муайян қисми ‘Левобережная’ подстанциясидаги кабель каналининг ёниши оқибатида электр таъминотидан узилиб қолган. Шаҳар ҳокими Алтай Кулгинов ушбу линияга уланган истеъмолчиларнинг электр таъминоти ўт ўчириш ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик ўчирилганини маълум қилган. Кабель линиясидаги авария кузатилганининг оқибатида тўққизта кўп қаватли уй, Тўқаев резиденсияси, сенат, Қонунчилик мажлиси, Вазирликлар уйи, ҳукумат уйи ва Олий судда чироқ ўчган.
Ушбу ҳудуд 11 ноябрь душанба тонгида электрга қайта уланган. ‘Байтерек’ монументида, ‘Карвон’ савдо-кўнгилочар маркази, ‘Зумрад мавзеси’ бизнес-маркази, Миллий кутубхона ва архив биноларида ҳам чироқни ёқиш юзасидан авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.