3-ноярда модель Кендалл Женнер 24-ёшни қаршилади. Туғилган кун соҳибасининг ҳаёти ва карьерасига оид қизиқарли факт ва ижтимоий тармоқдаги энг кўп like йиққан фотолар билан бўлишамиз — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Instagram
1. Кендалл Женнер 1995 йил 3 ноябрда, Лос-Анжелосда туғилган. Отаси собиқ Олимпия чемпиони Брюс Женнер, онаси Крис Женнер.

Фото: Instagram
2. Кендаллнинг мода оламидаги дебюти 14 ёшида бўлган ва у Forever 21 бренди рекламаси учун суратга тушган. Эрта машҳурликка эришган модель бугунга қадар Givenchy, Marc Jacobs, Balmain, Chanel, Versace, Celvin Clein, Valentino ва бошқа таниқли брендлар билан ҳамкорликда ишлаган.

Фото: Instagram
3. Ҳозирда унинг Instagram саҳифасида 117 миллион кузатувчи бор. Бундан ташқари, КендаллForbes нашрининг 2018 йилда энг катта ҳақ тўланадиган моделлар рейтингида етакчилик қилган. Маълумотга кўра, унга 1 йил ичида 22,5 миллион доллар тўланган.

Фото: Instagram
4. Кендаллнинг бўйи 1,78 см ва у оила аъзолари орасида энг новчаси. Бўйи ва қадди-қоматининг идеаллигидан яқинлари уни «подиум учун дунёга келган» дейишади.

Фото: Instagram
5. Нозик дид соҳибасининг ёшлигида қизлардан кўра ўғил болалар билан яхши чиқишгани ва ўғил болача услубда кийинганига ишониш қийин бўлса-да бу айни ҳақиқат. Ҳозир эса модель гўзаллик ва дид борасида опалари танловидан илҳомланишини таъкидлайди.

Фото: Instagram
6. Кендалл нафақат ташқи кўриниши балки, эзгу амаллари билан ҳам мухлислар ҳурматига сазовор. У хайрияларда фаол қатнашади. Хусусан, болалар шифохонаси учун ўтказиладиган лойиҳаларда иштирок этишни канда қилмайди.

Фото: Instagram
7. Одри Хепбёрн моделнинг севимли актрисаси. У Одри иштирокидаги фильмларни томоша қилишни яхши кўради ва имкон бўлса актриса ролини бажонидил ўйнайди. 2019 йилда Tiffany брендининг юзи бўлишга берган розилигини ҳам Одри иштирокидаги «Тиффанида нонушта» фильми сабаб деб билади.

Фото: Instagram
8. Кендалл фаолияти давомида турли сафарлар кўп бўлишига қарамай, самолётда учишдан қўрқади ва аэропортга бориши билан ваҳимага туша бошлайди.

Фото: Instagram
9. У ўзини хурсанд қилишни, кайфиятини кўтариш учун совғалар харид қилишни хуш кўради. Айниқса, бриллиантларни яхши кўради ва уни қизларнинг энг яхши дўсти деб ҳисоблайди.

Фото: Instagram
10. Унинг классик машиналар коллекцияси бор. Коллекциядан Eldorado Biarritz машинаси ҳам ўрин олган. Шунингдек, модель Instagram саҳифасида Lamborghini, Ferrari, Range Rover, Rolls-Royce автомашиналари билан бирга тушган суратларини ҳам бўлишиб боради.

Фото: Instagram
11. Кендалл йога билан шуғулланади. У нафақат жисмонан тетик, балки ташқи ва ички гармонияда бўлиши, ўзига бўлган ишончи юқори бўлиши учун ҳам соғлиққа эътиборли бўлиш керак, деб ҳисоблайди.

Фото: Instagram
12. У нафақат суратга тушишни, балки суратга олишни ҳам яхши кўради.
Мавзуга доир:
- Forbes энг кўп даромад оладиган топ-моделларни аниқлади
- Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси

Фото: Instagram