Бухорода Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида жазони ўтаётиб, у ердан қочган шахс қўлга олинди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Google Images

Бухоро вилояти ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Ромитан туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Г. Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида 13 ноябрь куни қўлга олинган.

У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун судланган.

Қочиб кетган маҳбус 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.

Хабарда жиноятчи Самарқанд вилояти ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилгани қўшимча қилинган.

От qwert.uz