Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида кун давомида Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Ҳавонинг ҳарорати республиканинг аксарият қисмида 12—17 даража атрофида иссиқ бўлиши кутилмоқда  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Дам олиш кунлари антитциклон таъсири давом этади. Республикада ҳаво босим бироз баландроқ бўлиб, булутли об-ҳаво кутилмоқда. Эрталаб ҳавонинг совиши сабабли термометр устунлари 0—5 даражадан ошмайди, кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 10—15 гача исийди.

Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдагидан 1—3 даража атрофида совуқ бўлади.

От qwert.uz