Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» манбалари хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Собиқ бош прокурорнинг уйи 10 007 940 000 сўм (ўн миллиард етти миллион тўққиз юз қирқ минг сўм) бошланғич нарх билан очиқ савдога чиқарилган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.  — Маълумотларга кўра, ҳашаматли уй собиқ бош прокурорнинг рафиқаси номида бўлган.

Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

Мавзуга доир:

Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистоннинг Рашид Қодировдан кейинги бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев 18 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Абдуллаевдан кейинги бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

От qwert.uz