Эрон аёллари рўмолини ташлайдими? Энг яхши ноутбук Apple эмас. Ҳафтанинг энг муҳим твитлари

Отqwert.uz

21 ноября, 2019

«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

Тошкент шаҳар ҳокими ва «Kun.uz» журналистлари орасидаги можарога Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси муносабат билдирди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

«Афсус, мен ҳали Тошкент шаҳар ҳокими билан кўришмадим. Мен унинг яқин орадаги сўзларидан афсусдаман. Журналистлар хавфсизлиги эркин матбуотнинг тамал тошидир. Буюк Британия доим журналистлар ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини қўллаб-қувватлайди. Учрашганимизда бу масалани муҳокама қилишдан хурсанд бўлар эдим».

Эрондаги намойишлар аёлларни рўмолдан воз кечишга ундамоқда. Намойишларнинг учинчи кунида довюрак аёл кўприкдан туриб рўмолини ечди ва Эрон диктаторига лаънат айтди.

«‘Биз 40 йилдан бери азоб чекмоқдамиз’, деган ҳайқириқни эронлик ҳайдовчилар олқишлади. Эронлик аёллар норозилик намойишларида», – деб ёзди Масиҳ Алинажот, эронлик журналист.

Миллий байроқ куни муносабати билан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобовнинг табриги:

«Dear Compatriots, sincerely congratulate you all w/ 28th B-Day of National Flag of Uzbekistan! Ҳурматли Ватандошлар, сизларни Ўзбекистон  Республикасининг байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан чин юракдан табриклайман!».

Ғалабани нишонламоқчи бўлган серб.

«‘Биз биргаликда ғалаба қилдик, ғалабани ҳам биргаликда ношонлашимиз керак’, дейди Сербия президенти Александр Вучич. У 9 май санасида ғалабани нишонлаш учун Москвага келиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади», – Дмитрий Смирнов, «Комсомольская правда» нашри мухбири.

«Kun.uz» жамоасининг собиқ журналистлари ким?

Журналист Хуршид Далиев Twitter’даги саҳифасида собиқ «Kun.uz»чиларни эсга олди. Ортиқхўжаев можаросидан сўнг икки журналист нашрни тарк этгани бунга сабаб бўлди.

«‘Kun.uz’да ишлаб кетганлар:

  1. Муҳрим Аъзамхўаев;
  2. Эльдар Асанов;
  3. Санжар Саид;
  4. Муслим Мирзажонов;
  5. Хуршид Далиев;
  6. Алишер Рўзиохунов;
  7. Лола Раҳманбоева;
  8. Ғолиб Абдусаломов;
  9. Зафар Солижонов;
  10. Баҳодир Аҳмедов;
  11. Мирзаёр Эркинов.

Борис Жонсон лейбористлар раҳбари Жереми Корбинга нима мақсадда мактуб ёзди?

«Бугун оқшом мен Жереми Корбинга Brexit борасида бирор қарорга келган-келмаганини билиш мақсадида хат ёздим. Айнан шунинг учун ҳам биз сайлов ўтказмоқчимизки, сайлов бизни занжирлардан халос этади ва мамлакат ўз йўлидан кетишга имкон беради».

Аёллар норози бўлганда.

«Швейцариялик аёллар сукут билан норозиликларини ифодалаш ўрнига аёлларга нисбатан шафқатсизликка қарши норозиликнинг қичқириқ усулидан фойдаланишди», – Deutsche Welle радиоси.

Қандай ноутбук харид қилиш борасида ўйланяпсизми?

Фан, маданият, иқтисодиёт ва сиёсат борасида таҳлиллар тайёрлайдиган The Spectator ташкилоти энг яхши ноутбуклар ўнталигини тузди.

1) Lenovo;

2) HP;

3) Dell;

4) Acer;

5) Asus;

6) Microsoft;

7) Apple;

8) Razer;

9) MSI;

10) Samsung.

«Швеция прокуратураси Жулиан Ассанж терговини тўхтатди» – WikiLeaks.

АҚШ ҳукумати Жулиан Ассанжга давлат сирларини ошкор қилганлик айбловини илгари суриб келган.

Спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирган Элдор Шомуродовга миннатдорлик билдирди.

The Sun нашри «Мактаблар учун китоб» акциясида мактабларга 12 миллион фунт стерлинг қийматида китоб тарқатди.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.