ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинди
ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқди Бош прокуратура матбуот хизмати — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Дмитрий Пан. Фото: Узнеwс
Маълум қилинишича, Ҳарбий прокуратура томонидан 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Дмитрий Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 23 ноябрь куни Дмитрий Пан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида «қамоққа олиш» қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Ички ишлар вазири ўринбосари ва Қоровул қўшинлари қўмондони лавозимидан озод этилди
Бундан аввал, Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал-майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.
Мавзуга доир: Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларга Бош прокуратура изоҳ берди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларида генерал Пан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Дарё» тарқалган хабарлар юзасидан Бош прокуратурага сўров юбориб, генералнинг ҳибсга олингани бўйича расмий маълумот йўқлиги ҳақида хабар берганди.