Ижтимоий тармоқларда таниқли боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг кўчадаги муштлашувга аралашиб қолгани тахмин қилинган видео тарқалди.

«База» Telegram каналининг ёзишича, ушбу жанжал аслида Ўзбекистонда эмас, балки Россияда юз берган. Видеодаги жабрланувчи Чеченистоннинг Аргун шаҳри полициясининг собиқ раҳбари Аюб Катаевдир  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Аюб Катаевни 3 ноябрь куни Москвадаги тўқимачилик корхонаси яқинида жойлашган бар олдида калтаклашган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Катаев осиёча кўринишга эга икки эркак билан тортишиб қолган. Катаев улардан бирини туртган. Шундан сўнг эркаклар унинг жағига икки марта тушириб, ерга йиқитган.

Фото: Аргун шаҳри полициясининг собиқ раҳбари Аюб Катаев

Жанжалдан бироз вақт ўтиб, Катаев ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, чеченистонлик полициячини урган эркакларнинг шахси аниқланмаган.

«Дарё» ушбу воқеага аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси билан боғланди. Федерация вакилининг маълум қилишича, видео тасвирдаги шахс Ҳасанбой Дўсматов эмас.

От qwert.uz