Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов талабалар билан бирга тушлик қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов йўл-йўлакай талабалар билан суҳбатлашиш ниятида Андижон давлат университетига ташриф буюрган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Мулоқотда вилоят раҳбари талабаларни чуқур билим эгаллашга ва 22 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларида фаол иштирок этишга чақирган.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Ҳоким учрашувдан сўнг талабалар ошхонасига ҳам кирган. Овқат учун навбат туриб, 15 минг сўмга бифштекс ва нон олиб, талабалар билан бир дастурхон атрофида суҳбатни давом эттирган.