Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов талабалар билан бирга тушлик қилди. Бу ҳақда Андижон вилояти матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Ҳоким Шуҳратбек Абдураҳмонов йўл-йўлакай талабалар билан суҳбатлашиш ниятида Андижон давлат университетига ташриф буюрган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Мулоқотда вилоят раҳбари талабаларни чуқур билим эгаллашга ва 22 декабрда ўтказиладиган парламент сайловларида фаол иштирок этишга чақирган.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Ҳоким учрашувдан сўнг талабалар ошхонасига ҳам кирган. Овқат учун навбат туриб, 15 минг сўмга бифштекс ва нон олиб, талабалар билан бир дастурхон атрофида суҳбатни давом эттирган.

От qwert.uz