Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи 36 ёшли Л.Ў отаси Л.Ҳ билан жанжаллашиб турганида жанжални олдини олиш ва фуқаролик бурчини бажариш мақсадида келган, шу кўчада яшовчи 20 ёшли Х.Х.ни уриб, ўртача оғирликдаги тан жараҳати етказган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, Л.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми «в» банди (Ўз фуқаролик бурчини бажармоқчи бўлган шахсга қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу моддада 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

От qwert.uz