Наманганлик аёл таниш йигит билан ароқ ичиб, сўнг уни пичоқлаб ўлдирди

Наманганда 28 ёшли аёл М.Қ. 26 ёшли йигит таниши У.К.ни ўзаро жанжал сабабли пичоқлаб қўйди. Бош прокуратура матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа Наманган шаҳри, 5-кичик туманида 27 ноябрь куни соат 03:30 ларда содир бўлган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .

Аёл йигит билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда ўзаро жанжаллашиб қолган. Сўнг уйда бўлган ошхона пичоғи билан уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан М.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.