Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги янги логотип бўйича танлов эълон қилди. Ғолибга 10 млн сўм берилади

Byqwert.uz

2 декабря, 2019

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди.

Танлов бир босқичда ўтказилиб, унда юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.

Танловга лойиҳалар қуйидаги шаклда тақдим этилади:

  • ҳар бир иштирокчи танловда чекланмаган миқдорда лойиҳалар тақдим қилиши мумкин;
  • логотип лойиҳаси формати -10 Мб гача, икки кўринишда — JPG ва PSD форматида электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юборилади;
  • Танловга юборилган лойиҳа Жисмоний тарбия ва Спорт вазирлиги фаолиятини ёритиб берувчи рамзий хусусиятларга, бетакрор бадиий ечим ва бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ёзуви бўлиши шарт.

Танловга лойиҳалар 2019 йилнинг 1 декабридан 15 декабрга қадар қабул қилинади. Танлов ғолиби 2019 йил 20 декабрда эълон қилинади.

Танлов натижаларига кўра ғолиб иштирокчига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдоридаги пул мукофоти берилади.

Лойиҳалар қуйидаги манзилда қабул қилинади:

100017, Тошкентда шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй;

Телефон: (+99871) 239-24-37, e-mail: info@minsport.uz