Афғонистон шарқидаги Нангархор вилоятининг Очин қишлоғида ИШИД террорчилик ташкилотининг 49 нафар жангариси ва уларнинг оила аъзолари армия махсус қўшини аскарларига таслим бўлгани ҳақида мамлакат махсус белгиланган армияси корпуси ахборот хизмати хабар берди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
Фото: Pinterest
Улар ҳарбийларга таслим бўлиб, 35 та Калашников автоматини топширган. Шунингдек, уларнинг оила аъзолари: 23 нафар аёл ҳамда 43 нафар бола ҳам ҳарбийларга таслим бўлган — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Ахборот хизмати хабарига кўра, бир ой ичида ҳукуматнинг террорчиликка қарши кураш операцияларида, жумладан, Нангархорда АҚШ кўмагида ўтказилган ҳаракатлар натижасида ИШИДнинг мингдан ортиқ аъзоси таслим бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.