«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 6 декабрь, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Фото: «Дарё»
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади, 12—17 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7—9 даража илиқ бўлади — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради .
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секунд гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4—9 даража илиқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга яқин баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.