Ер юзида «яшил» энергиянинг битмас-туганмас манбаи пайдо бўлади.

2020 йилда Хитойда ноёб технология — HL-2M, плазмани ушлаб туриш учун магнит катушкали тороидал қурилма (токамак) ишга туширилади — у Қуёш учун энергия манбаи бўлиб хизмат қилувчи термоядровий реакция синтезини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда Futurism хабар бермоқда..

HL-2M. Сурат: Abacus

HL-2M нинг ишга туширилиши термоядровий синтезни Ердаги тўлиқ энергия манбаига айлантириши мумкин, дея хисоблашмоқда олимлар.. Бунга қадар, ҳаддан ташқари иссиқ плазмани чекланган бўшлиқда ва барқарор ҳолатда сақлашнинг самарали усулини излаш катта муаммо бўлиб қолмоқда деб ёзади «Mail.ru Hi-Tech». Ишга туширилгандан кейин HL-2M 200 миллион ° C га қадар исиши тахмин қилинмоқда — бу Қуёш ҳароратидан 13 маротаба юқоридир.

Хитой токамакаси бу муаммони ниҳоят ҳал қилиши керак ёки ҳеч бўлмаганда тадқиқотчиларга уни ечиш учун зарур маълумотларни тақдим этишлари лозим, дейди лойиҳага қўшилмаган физик Жей Харрисон. Агар HL-2M яратувчилари термоядровий энергия синтезини жиловлай олсалар, Ерда деярли чекланмаган миқдордаги тоза энергия манбаи пайдо бўлади. Шу билан бирга, Хитойда яна бир «сунъий қуёш» — EAST устида иш олиб борилмоқда.

От qwert.uz