Saudi Aramco Apple’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланди

Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси акциялари биржа савдоларининг биринчи кунидан 10 фоизга қимматлашди, деб хабар берди Bloomberg.

Фото: Bloomberg

Дастлабки баҳоси 8,5 доллар бўлган қимматли қоғозларнинг нархи 9,4 долларга қимматлашиб, компания капитали рекорд даража — 1,88 триллион долларга етди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

Узоқ муддат давомида дунёдаги энг сердаромад ҳисобланган Apple компаниясининг капитали эса 11 декабрь, чоршанба кунги ҳолатга кўра 1,2 триллион доллардан сал камроқни ташкил этди.

Биржа савдоларида Саудия Арабистони компанияси 25,6 миллиард доллар жалб қилиб, рекорд натижа кўрсатди. Бу борада аввалги рекорд 25 миллиард доллар билан Хитойнинг Alibaba компаниясига тегишли эди.