Нигериялик аёл унга бойлик келтириши лозим бўлган маросим давомида бўлажак келинининг юрагини еди. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Фото: Daily Star

Лагос университети социология факультетида ўқиган 22 яшар Фавур Далей-Оладеленинг ота-онаси унинг ғойиб бўлгани ҳақида ўтган йил декабрида полицияга мурожаат қилганди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.  Полиция талаба қиз учрашиб юрган йигит, 23 яшар Оволаби Адееко уни меҳмонхонага олиб кетгани, наркотиклар билан сархуш қилгани ва шундан кейин ўзини руҳоний деб эълон қилган пастор Сегун Филип раҳбарлик қилган маҳаллий черковлардан бирига олиб борганини аниқлади.

Адееко бу ерда қизнинг бошини мажақлайди, кейин эса пастор уни бўғизлаб, кўкрагини кесиб ташлаб, ички органлари, жумладан, юрагини суғуриб олади. Шундан сўнг Филип қизнинг органларидан Адееко ва унинг онаси Болага бойлик келтириши лозим бўлган махсус таом тайёрлайди.

Боланинг таъкидлашича, қизнинг ўлдирилиши ҳақида ҳеч нарса билмаган, ўғли эса таом эчки гўшти ва ичак-чавоқларидан тайёрланганига ишонтирган. Ҳозирда она-бола қамоққа олинган.

От qwert.uz