Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тўйларни қисқартириш, ортиқча дабдабалардан асраш кенг муҳокама қилинаётгани  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради, бу борада ўз таклифларини бераётгани ҳақида фикрларини билдирди, деб ёзмоқда «Xabar.uz».

Фото: Видеодан кадр

Кўп миллат яшайдиган республика бўлганимиз боис ҳар бир миллатнинг ўзига хос миллий қадриятлари, ўзбек миллатига тааллуқли бўлган, аммо ҳудудларга хос удумлари, қадриятлари мавжуд Тўйнинг қадриятларимизга хослигини сақлаб қолиш ва уларни асраб келажак авлодларга айнимаган ҳолда, яъни бузмай етказиш учун таклифларимизни бердик. Бу тўйлар азал-азалдан миллатимизнинг ўзига хослиги. Бугунги кунда тўйнинг кўринишида миллийлик қолдими, деган савол қийнайди. Миллий қадрият ўлароқ унинг ичидаги қадрияти, маънавияти, инсонларни тарбияга чорловчи эски удумлар йўқолиб боряпти. Илгариги тўйларда бўлган келинсалом деймизми, шеърхонликми, алёрлар, ёр-ёрлар айтилиши чекка қишлоқларда ҳам камайиб кетаётгани кўзга ташланяпти. Бугунги дабдабали тўйларимизда кўпроқ кимга тақлид қилаяпмиз? Бизнинг миллатимизга мос бўляптими? Ташқаридан разм солган киши буни ўзбек тўйи, деб айта оладими? Шу масалада биз ўз таклифларимизни билдирганмиз.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти

Маданият вазирининг биринчи ўринбосарининг фикрлари билан қуйидаги видеода тўлиқ танишиш мумкин.

От qwert.uz