Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 6 январь, душанба куни Волгабўйи ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

7 январь, сешанба куни фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва водийда нобарқарор об-ҳаво сақланиб туради, бу жойларда ёмғир, қор ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиққача, кундузи 0—5 даража илиққача пасаяди.

8—9 январь кунлари об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз, камбулутли бўлиши кутилмоқда. Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 3—5 даража совуқни ташкил қилади.

Кундузи қуёш ҳавони илитиб, 9 январга келиб ҳаво ҳарорати 7—12 даража илиққача кўтарилади.

10 январда совуқ ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чекинади. Тунги ҳарорат 0—2 даража совуққача кўтарилади, кундузи 7—12 даража илиқ атрофида бўлади.

От qwert.uz