Эрон ракета кучлари юқори жанговар шайлик ҳолатига ўтказилди. Бу ҳақда исмини ошкор қилишни истамаган америкалик амалдорга таяниб, Reuters хабар берди. У ракеталар бирор-бир объектга қаратилган ёки қаратилмаганини очиқламаган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

Фото: AP

«Улар юқори жанговар шай ҳолатда. Бу ҳужум учунми ёки ҳимоя учун? Айни вақтда буниси номаълум», — дейди манба. Унинг сўзларига кўра, АҚШ вазиятни диққат билан назорат қилмоқда.

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг айтишича, Америка Эрон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қандай қадамга тайёр турибди. «Менинг жамоам агар Эрон хато қилиб, ҳужум қилишга қарор қилса, барча объектларнинг тайёр бўлиб туриши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда», — дейди Помпео.

Теҳрон эса генерал Қосим Сулаймонийнинг Ироқда ўлдирилишига жавоб қайтаришга ваъда бермоқда. Шунингдек, Эрон 2015 йили мамлакат ҳукумати ва олти воситачи мамлакат ўртасида эришилган ядровий келишувдан тўлиқ чиқишини эълон қилди.

От qwert.uz