Актриса Ситора Фармоновага уятсиз саҳналари бўлган Голливуд фильмида суратга тушиш учун 700 минг доллар гонорар таклиф қилишган. Ситора бу ҳақда «Sb.uz» порталининг «Очиқ суҳбат» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

«2008 йилда менга Голливуддан таклиф бўлган. Бу Sony Entertaiment Production ва ‘ТНТ’ телеканалининг қўшма лойиҳаси эди. Қўлимга қиймати 700 минг доллар бўлган икки йиллик шартнома келиб тушган. Бу таклифдан жудаям хурсанд бўлганман. Лекин кейин билсам сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналари бошланар экан. Мен бундай саҳналарни ўйнамайман, деганимда, менга сизда дублёр бўлади, дейишган. Лекин у саҳналарда мен эмас, дублёр ўйнаётганини саҳна ортидагилар билади, томошабин эса бу саҳналарда мени кўради.

350 та қисмли сериалнинг 50-қисмидан кейин уятсиз саҳналар бошланади. Бу дегани 300 та қисмда шундай саҳналар бўлади, дегани. Томошабин сериални кўргани сари мендан нафратланишни бошлайди. ‘Ўзбекистондан чиққан қиз шунақа кинода рол ўйнабди’, дейишади.

Ўша 700 минг долларни олдим, бир, икки, беш ёки ўн йил ерман. Лекин бу кино чиққанидан кейин отам қандай бош кўтариб юради? Оила аъзоларимнинг ҳоли нима кечади? Хуллас, бу таклифни рад этганман. Кўпчилик нега ундай қилдинг, бу таклиф орқали сенга Голливудга йўл очиларди, дейишган. Мен уларга ‘мени Голливудга йўл эмас, оила аъзоларим, уруғ-аймоғим кўпроқ қизиқтиради’, деганман», — дейди Ситора Фармонова.

Кун иқтибоси, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар, тонгги ва кечки дайжестлар — Telegram’да!

От qwert.uz