Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида аёл киши ҳамширани дўппослади. Ҳолат акс этган видео Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида эълон қилинди.

Видеога берилган изоҳга кўра, болалар шифохонасига бемор болани олиб келган аёл ҳамширага «тез ҳаракат қилиб тиббий ёрдам кўрсатмаяпсан», деб тиббиёт ходимини калтаклаган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

Таъкидланишича, калтакланган ҳамшира оддий ва камсуқум оила вакили бўлган.

«Дарё»га маълум қилинишича, шифохонага олиб келинган боланинг тана ҳарорати юқори бўлган. Ҳамшира уни кўздан кечирган ва тана ҳароратини ўлчаган. Шундан сўнг, ҳамшира болани шифокорнинг олдига олиб киришни айтганда, болани олиб келган аёл киши «болага қарамаяпсанлар», деб уни уриб кетган. Воқеадан сўнг боланинг яқинлари кузатув камерасида акс этган мазкур видеони ўчиртиришга уринган. Бироқ ҳолат акс этган видео ички ишлар органларига берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан расмий маълумот берилмаган.

Аввалроқ, Наманганда беморнинг қариндоши шифокорнинг кўзини кўр қилиб қўйган эди.

От qwert.uz