6 январь, душанба куни Қирғизистон – Ўзбекистон давлат чегарасида жанжал келиб чиққан, Қирғизистон фуқаролари ва Ўзбекистон чегарачилари урушиб қолган. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.

Фото: «Nuz.uz»

Ҳодиса Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа тумани Кўк-Тош қишлоқ округининг Оқ-Курча қишлоғи ҳудудида юз берган  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.  Қирғизистон Республикаси давлат чегараси хизматининг ОАВ ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган хабарга кўра, чўпонлар йўқолган чорвани излаб чегаранинг қайд қилинмаган ҳудудига кириб қолган. Бу ерда Ўзбекистон чегарачиларининг гуруҳи билан тўқнашган.

Жанжал тезликда муштлашувга айланган. Уни тўхтатиш учун чегарачилар ҳавога огоҳлантириш тариқасида бир неча марта ўқ узишига тўғри келган. Хабарга кўра, низо оқибатида ҳеч ким талафот кўрмаган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарачилари содир бўлган воқеа муҳокамаси бўйича учрашув ўтказган.

От qwert.uz