Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори жойлаштирилди — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради

Фото: ЎзА

Ҳужжатга кўра

  • Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳри;
  • Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманларида;
  • Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида;
  • Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур, ва Пахтачи туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида;
  • Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманларида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх тумани ҳамда Фарғона туманининг «Шоҳимардон» ва «Ёрдон» қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари

Аввалроқ Ўзбекистонда болалар боғчалари, турлари, иш тартиби ва бошқаруви бўйича янги қарор қабул қилингани ҳақида хабар берилган эди.

От qwert.uz