***

«Баъзида ўз хатти-харакатларимизга «Хаёт мажбур қилди» дея изох берамиз. Лекин вақти келиб, хаёт хам ўз навбатида бу каби сохта изохларимиз бадалига хижолат чекишга мажбур қилади»

«Маъноли қарашлар остидаги маъно — баъзан беъмани бўлиши хам мумкин»


«Яхшилик ва ёмонлик — бу иккиси мутлақо бир-бирига қарама-қарши тушунчалар бўлиб хисоблансада, улар доимо бир-бирини пойлаб, фурсат бўлди дегунча ўз ўрнини эгаллаш пайида бўладилар!»

«Бойлик ортидан қувмаслик — бойликдан юз ўгиришни англатмайди»

«Фарзандга бўлган мехр ўз чегарасидан хатлаб ўтиши биланоқ, ота-онанинг қалб кўзлари кўр бўлишга бошлайди. Шунинг учун хам хар нарсанинг ўз меъёри борлигини ва биз бу меъёрни хатлаб ёки четлаб ўтишимиз эмас, балки у билан хисоблашишимиз лозим.»

«Эзгу мақсадлар чўққисини забт этиш учун, сабр-бардошлилик «косаси»да сув симириб, мехнат-машаққат «хассаси»ни қўлдан қўймаслик даркор.»

От qwert.uz