Тез айтишлар (Шотутнинг шох-шаббалари….)

Ўқитувчи ўқувчини ўқитиш учун уларга ўзи ўқиганларини уқтиради

Шахрихон шахридаги шахмат-шашка шайдоларини шарафлаймиз

Шотутнинг шох-шаббалари шошқалоқ шамолда шалдирамоқда

Бунёдкор болалар боғчасидаги болаларга беш бахо берилди

Қораёнтоқ қирларидаги қирқма қовунларнинг қандлигига қойил қоламиз.

Тулки турнани туртиб туриб тушликка туширди

Қўй-қўзилар қирларни қиртишлаб қириб қўйдилар

Буюртмачига буюртма берувчининг буюртмасини бажариб бериш буюрилган

Шамиль шамолнинг шакл-шамойилини шак-шубхасиз шархламоқчи

Товуқ тумшуғини товоқдаги тариққа тўғрилаб турибди

Шартнома шартларини шартлашилган шарт-шароитларда шакллантирамиз

МУАЛЛИФ