Инсон зоти гарчи ўз кўзлари билан кўрганларини хақиқат деб қабул қилиши лозим бўлсада, баъзан эшитганларини хам хақиқат деб билишга ўзини мажбур қилади. Ишонч риштаси шунчалик мураккаб ва нозикки, уни қачон ва нима сабабдан узилганини сезмай қоласиз. Қарздор хам, хақдор хам хар сафар дуч келганларида бир озгина бўлсада, тўхталиб оладилар. Бунда хақдор берадиган саволи хақида, қарздор берадиган жавоби хақида ўйлайди. Баъзан бир инсон 7 марта ўлчаб кўришга улгурмай туриб, бошқа бир инсон бу нарсани дуч келган жойидан кесиб кетган бўлади… Инсонлар асосан 4 хил холатда кўзларини юмишга мажбур бўладилар: Бирор нарсадан хузурланганларида, нимадандир хижолат чекканларида, уйқуга кетганларида ва дунёни тарк этганларида. Ёшлик билан кексалик ўртасидаги давр — бу фақат бир маротаба ўтиш имкони билан берилган кўприкдир: ортга қайрилиб қараш мумкин, лекин қайтишнинг иложи йўқ. Post Views: 2 067 Навигация по записям Афоризмлар (Яхшилик ва ёмонлик, фарзанд мехри…..) Афоризмлар (Инсон, табиат, меъёр…)