«Ёлғон ичида ёлғон» (шеър)
Донишмандлар дейишар,
Ёлғоннинг умри қисқа.
Лек одамлар кулишар,
Ахир, илож йўқ бошқа.
Ипак каби у майин,
Ёлғон ёқар хаммага.
Рост гапирмоқлик қийин,
Жонни қийнай нимага?
Нега бундай эканин,
Сирин қилайми ошкор,
Узр, «вақтим» йўқ лекин,
Хозир «зарур» ишим бор!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ