Кўз, қулоқ, тил — уччовлон,
Бир танада жойлашиб,
Инкор қилар бир-бирин,
Қолишади тортишиб!


Кўз оқига игнада,
Ёзилса бир хикоят,
Қадри бўлур ўзгача,
Ибрат бўларди шояд!


Қуёш нурини сочар,
Табиат бағрин очар.
Мана имкон, бемалол
Ўз ризқингни териб ол!


Кўз очиб, юмганингда,
Ёшлик ўтиб кетади.
Фақат қалбинг танангда,
Буни инкор этади!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz