Мохито иссиқ ҳавода ичиш учун энг яхши ичимликлардан бири ҳисобланади. Аксар ҳолларда мохитога алкогол қўшиб тайёрланади, лекин биз эътиборингизга алкоголсиз, катта-ю кичик ичиши мумкин бўлган рецептни ҳавола этамиз. Уни уй шароитида бемалол тайёрлаш мумкин — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.
Фото: Wall Here
Керакли маҳсулотлар:
- Sprite (ичимлик)
- Муз бўлаклари
- Лайм
- Шакар
- Ялпиз
Тайёрлаш жараёни:
- Лаймни яхшилаб ювиб, қоғоз устига қўйиб қуритинг кейин икки бўлакка бўлинг. Бир бўлагини безатиш учун олиб қўйиб, иккинчисини санчқи ёрдамида эзинг.
- Шарбат солишга мўлжалланган идишга эзилган лаймни, кейин эса ялпизни қўлингиз билан майдалаб солинг.
- Муз бўлакларини ҳам солинг.
- Жараён сўнгида идишга Sprite қуйинг.
- Тайёр ичимликни ялпиз ёки стакан четига лайм қўйиб безатинг.