Ифторликка тўйимли шу билан бирга витаминларга бой таом истеъмол қилиш керак, енгил ҳазм бўладиган бўлса яна яхши. Эътиборингизга сабзавотлардан тайёрланадиган «рагу» рецептини тақдим қиламиз  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: «Kulinarissimo»

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Помидор 7 дона
  • Бақлажон 4 дона
  • Бодринг 4 дона
  • Саримсоқ пиёз 3 дона
  • Қуритилган райҳон — 2 ош қошиқ
  • Ўсимлик ёки зайтун ёғи — 50 грамм
  • Зафарон — 1 ош қошиқ

Тайёрланиш жараёни:

  1. Барча сабзавотларни ювиб, артиб, йирик «кубик» шаклида тўғранг.
  2. Саримсоқ пиёзни майдалаб унга туз ва зираворлар: зафарон, райҳон кукуни ва мурч қўшинг.
  3. Сабзавотларни печга қўйиш мумкин бўлган идишга солиб, устидан зайтун мойини солинг.
  4. Печга 20 дақиқага қўйинг.
  5. Печдан олиб саримсоқли зираворларни қўшиб аралаштиринг ва яна ярим соатга печга қўйинг.

Мазкур таомнинг ўзини ёки гўшт, балиқ ҳамда товуқ билан бирга қўшиб истеъмол қилиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz