Енгил ҳазм бўладиган, мазали таом дастурхон кўрки. Уни тайёрлаш учун кўп вақт кетмаса яна яхши. Эътиборингизга помидор ва товуқли таом рецептини ҳавола қиламиз  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: The Daily Meal

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бў​лади:

  • Пишлоқ — 200 грамм
  • Помидор 3 дона
  • Товуқ гўшти
  • Салат барги
  • Саримсоқ пиёз 2 дона
  • Мурч
  • Майонез
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  1. Биринчи бўлиб товуқ гўштини қайнатиб олинг. (Иложи борича филедан фойдаланинг)
  2. Пишган товуқ гўштини юпқа қилиб кесинг.
  3. Помидорни ювиб, думалоқ шаклда кесиб чиқинг.
  4. Помидорга салат баргини, уни устига кесилган товуқ гўштини қўйинг.
  5. Соус тайёрланг: сметана, саримсоқ пиёз, кефир ва укропни аралаштиринг.
  6. Соусни товуқли помидор устига суртиб чиқинг.

Ёқимли иштаҳа!

От qwert.uz