Сосиска бутерброд, сэндвич, шунингдек, гарнирлар билан қўшиб ейиш учун яхши вариант ҳисобланади. Уни ўз қўлингиз билан тайёрласангиз борми, янада мазали туюлади. Эътиборингизга товуқ филесидан тайёрланадиган сосиска рецептини ҳавола қиламиз  — деб бу хақда «Daryo» нашри хабар беради.    

Фото: Getty Images

Керакли маҳсулотлар:

  • Товуқ филеси — 600 гр
  • Сут — 250 мл
  • Хантал — 1 чой қошиқ
  • Саримсоқ пиёз
  • Туз ва зираворлар —​ таъбга кўра​

Тайёрланиш жараёни:

  1. Товуқ филесини гўшт майдалагичдан чиқаринг.
  2. Филени сутга солиб блендер ёрдамида бўтқа ҳолига келтиринг.
  3. Филега саримсоқ пиёз, хантал, туз ва зираворлар қўшинг.
  4. Фольга қоғозни керакли шаклда кесиб, қийма солинг ва ўранг.
  5. Ўралган сосискалар 180 даражада қизиган духовкага қўйинг.

Сосискани картошка, гуруч ёки сабзавотлар билан қўшиб ейиш тавсия қилинади.

От qwert.uz