Туғилган кун муборак! Узоқ умр, сихат-саломатлик тилайман! Хаётинг нурларга тўлсин, самимий табассум хамрох бўлсин! Омад қуши елкангдан тушмасин!

Таваллуд айёминг қутлуғ бўлсин! Мустахкам саломатлик, омад, ва бахтли хаёт онлари хамрох бўлсин! Ростгўй, соф виждонли инсонлар қаторида бўлиш насиб этсин!

Таваллуд кун муборак! Хаётда қоқилмаслик, ибратли хаёт кечириш бахти, яхши кайфият хамрох бўлсин! Катталарни хурмат, кичикларни иззат қилиш хисси тарк этмасин!

Туғилган кунинг муборак! Улкан зафарлар тилайман! Ўз ўрнингни топишингда ва муваффаққиятлар калитини қўлга киритишингда тилакдошман!

Таваллуд кунинг муборак! Осмонингда ғам-андух булутлари бўлмасин! Омад қуши тарк этмасин! Бахтли хаёт онлари абадий хамрохга айлансин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz