Туғилган кун учун СМС табриклар — матн (Дўстга)

Қадрли дўстим! Барча эзгу орзу-истакларинг рўёбга чиқсин! Хаёт сўқмоқларида адашмагин! Ютуқларингни қадрига етишни ўрган! Хаётнинг бахтли лахзаларини хис эт! Айём муборак, дўстим!

Таваллуд қутлуғ бўлсин, қадрдон дўстим! Муваффаққият довонларини эгалла! Келажакда доно, қўрқмас ва хақиқатпарвар инсонга айлан! Ўз «бахтинг»га эга бўл!

Таваллуд муборак, қиёматли дўстим! Хаётингда ғам-ғусса ва хафагарчилик бўлмасин! Қалбингда кўтаринки кайфият хукмрон бўлсин! Яқинларингни қадрла!

Қадрдон дўстим! Таваллуд айёминг муборак! Яхши ният-мақсадларинг ижобат бўлсин! Чехрангда кулгу аримасин! Хаёт сўқмоқларида забардаст инсон бўлиб қол!

Қадрдон дўстимиз! Таваллуд кунинг билан!Дориломон хаёт, тўкин-сочинлик насиб этсин! Пахлавон, мард, жасур инсонлар қаторида қол! Омад сени асло четлаб ўтмасин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ