Хурматли……………………………………………………!

Сизни корхонамиз жамоаси ва акциядорлари номидан туғилган кунингиз билан чин юракдан муборакбод этамиз! Сизни мустахкам соғлик, оилавий бахт-саодат ва энг асосийси аёллик бахти хеч қачон тарк этмасин! Шу билан бирга корхонада Сиз томонингиздан амалга оширилаётган ислохотлар ва хайрли ишларингизда улкан муваффаққиятларга эришишингизда тилакдошмиз! Чехрангизда яхши кайфият бир умр «маъсул» бўлиб қолсин! Таваллуд айёми муборак бўлсин!


Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхона хиссадорлари номидан таваллуд айёмингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Сизга оилавий тинч-тотувлик ва фаровон хаёт кечириш ва албатта аёллик бахти йўлдош бўлсин! Фарзандларингиз бахт-саодатини кўриш ва улар билан завқланиб яшаш бахти Сизни тарк этмасин! оилангиз бахти учун хамда корхонамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи учун соғ-саломат юришингизни ва
самимий табассум чехрангизни доимо «эгаллаб» олишини астойдил истаб қоламиз! Оилангизда ва корхонада улкан муваффаққиятлар Сохибасига айланинг! Яна бир бор туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни жамоамизнинг барча ходимлари номидан таваллуд кунингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Сизга мустахкам соғлик ва тотли хаёт кечириш хамда аёллик бахти йўлдош бўлсин! Хар доим хам хозиргидай уддабурон ва қатъиятли бўлиб қолинг! Ушбу айём кунингизда барча эзгу ният мақсадларингизни амалга ошишини истаб қоламиз! Бахорий кайфият Сизга йўлдош бўлсин! Оилангиз хамда акциядорлик жамиятимиз бахтига соғ ва омон бўлинг! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз ходимлари ва қолган барча акциядорлар номидан таваллуд айёмингиз билан қизғин қутлаймиз! Келгуси хаёт ва ишларингизда омад қуши Сизга хамрох бўлсин! Оилада хам бекаму-кўст — аёллик бахт-саодати билан хаёт кечириш насиб этсин. Рахбар аёллардан оиласидаги аёллик юмушлари билан боғлиқ маъсулият олиб ташланмаслигини инобатга олиб, Сизга ишдан кейинги оилавий хаётингизда хам мустахкам ирода, битмас-туганмас куч-қувват ва сабр-тоқат хамрох бўлишини тилаб қоламиз! Таваллуд аёмингиз қутлуғ бўлсин!

Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз ходимлари хамда акциядорлари ва корхона касаба уюшма қўмитаси номидан таваллуд кунингиз билан қизғин қутлаймиз! Сизни оилавий бахт ва тўкин-сочинлик тарк этмасин! Гўзаллик ва самимий табассум чехрангиздан мустахкам жой олсин! Барча бошлаган ва режалаштирган ишларингизда муваффаққият хамда омад қуши елкангиздан тушмасин! Фарзандларингиз бахт-иқболи хамиша сизни қувонтирсин ва улар Сизга оилавий хамда рахбарлик фаолиятингизда хамиша мададкор, илхомлантирувчи омил вазифасида қолсинлар! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz