Дўст эмас ғубор ва чанг,
«Чўп» тушмасин кўзингга.
Агар аксини қилсанг,
Бу жабрдир ўзингга.

Чанг, ғуборни барибир,
Ўз ичингга ютасан.
Хасталик бўлиб содир,
Сўнг шифокор кутасан.

Шу сабаб, қил хулоса,
Тозаликка бўл улфат.
У билан қил муроса,
Шунда йироқлар кулфат!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz