Бир хил пайтда хар куни,
«Чиқ-чиқ» қилиб дер соат:
«Энди бас қил уйқуни,
Тур ўрнингдан бўлди вақт!»

«Нонушта қил, ювиниб,
Ишингдан кеч қолмагин.
Сўнгра ёмон кўриниб,
Яна танбех олмагин».

Соат сиздай ўйламас,
Бу кундалик хаётни.
Лекин, у сизни эмас,
Сиз бошқаринг соатни!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz