Осмон узра оппоқ булутлар,
Кема каби эркин сузади.
Сўнгра осмон тафтига улар,
Рассом каби сурат чизади.
Дайди шамол бу суратларни,
Бир хамлада барин бузади.
Писанд қилмай булут уларни,
Само тафтин яёв кезади.
Яна қайта шамол қутуриб,
Суратларни бузиб ташлайди.
Булутнинг хам хўрлиги келиб,
Бирданига кўзин ёшлайди.
Кўз ёшлари сингиб тупроқда,
Ўсимликка озиқ бўлади.
Булутларнинг умри одатда,
Ана шундай қисқа бўлади.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ