Қуёш чиқар эрталаб,
Шарқ томондан нур сочиб.
Булутларни битталаб,
Сурар, гуё йўл очиб.
Кўкатларнинг кўз ёшин,
Қуёш парлаб ташлайди.
Дехқон эса ўз ишин,
Мехр билан бошлайди.
Қушлар тузиб гурухлар,
Катта концерт беришар.
Ишчи асаларилар,
Гул шарбатин йиғишар.
Челак тутган оналар,
Уннар сигир соғмоққа.
Сўнгра асал болалар,
Хайдар уни ўтлоққа.
Хаво қорайса агар,
Осмон кўзи ёшланар.
Қишлоқ тонги хар сафар,
Ана шундай бошланар.
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ