Бахор чоғи фалакдан ёмғир,
Бир зум тинмай қуярди шаррос.
Ёмғир сувин шимиб она ер,
Тўлиб кетиб, намиқди бир оз.
Ёмғир қуйиб, ювар дарахтни,
Қурт-қумурсқа ётар инида.
Шамол силар хар битта баргни,
Қолмоқчидай унинг ёнида.
Ўтирардим анхор бўйида,
Кийимларим эди жиққа хўл.
«Нима зарур» дерди бир нидо,
Яна бири дерди:»Бардам бўл».
Бир оздан сўнг ёмғир хам тинди,
Сахий қуёш чиқди чарақлаб.
Уйга томон кетаман энди,
Оёқ билан йўлни «варақлаб»!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
