Ғир-ғир эсар шабода,
Ўйнайди тут баргини.
Гўёки шу аснода,
Айтар унга дардини.

Сўнгра ўтиб ғўзага,
Дардлашади у билан.
Дарди чиқиб юзага,
Енгил тортар шу билан.

Шабода шундай тарзда,
Барча билан дардлашар.
Бу ахир унга фарзда,
Шунда дард енгиллашар.

Сиз хам шундай йўл тутиб,
Ичга ютманг дардингиз.
Ғам-ғуссани унутиб,
Шаффоф бўлсин қалбингиз!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz