Бедана шохга қўниб,
«Питбилдиқ» деб сайрарди.
Қуёш ваннасин олиб,
Баданлари яйрарди.

Берилиб хониш қилса,
Барча унга ром бўлар.
Уни қалбдан тингланса,
Кўнгиллар ором олар.

Қуёш ваннаси бироқ,
Чўзилмади узоққа.
Бедана кетмай йироқ,
Тушиб қолди тузоққа!.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz