Ғизиллаб асфальт йўлда,
Машиналар ўтарди.
Бир йўловчи бекатда,
Такси кутиб турарди.

Роса кутиб чарчади,
Лекин келмади такси.
Кутганингда одатда,
Бўлиб чиқади акси.

Совуқ ўтиб суякдан,
«Отасин ишин» қилди.
Зарда билан бекатдан,
Уйига жўнаб қолди.

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz