Фалак ва капалак (шеър)
Оппоқ булутлар ўраб,
Безанди гўзал фалак.
«Рашк кўзи» билан қараб,
Хасад қилар капалак.
Қалдирғоч капалакка,
Фалак чиройин сўзлар.
Капалак шунда кўкка,
Учиб бормоқни кўзлар.
Қалдирғоч дер: «Фалакнинг,
Бордир биллур саройи.
Унда қуёш нурининг,
Рақслари бинойи.
Шамол турди-ю сўнгра,
Кетди кўкнинг чиройи.
Булутлар билан бирга,
Ғойиб бўлди саройи.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ